Умумтехник фанлар

Туркменов Хасан Ишимович

Кафедра мудири, доцент

Тел.:  +998-71-237-09-72

Email: kh.turkmenov@tiiame.uz

 

 


Умумтехник фанлар кафедраси дастлаб Металлар технологияси кафедраси номи билан 1934 йили ташкил этилган. Кафедра негизида 1976 йилда Қишлоқ хўжалиги машиналари технологияси кафедраси иш бошлаган. Металлар технологияси кафедрасининг биринчи ташкилотчиси, асосчиси ва раҳбари доцент М.Д.Лившиц бўлган. «Қишлоқ хўжалиги машиналари технологияси» кафедрасига 1976–1983 йй. т.ф.н., доц. A.3.Раҳмонзода, 1983–1993 йй. т.ф.н., доц. Т.А.Мирсаидов, т.ф.д., проф. М.А.Левитин бошқарганлар. Ўтган давр мобайнида кафедрага (1952–71 йй.) доц. В.Д.Авагимов, (1971–76 йй.) доц. А.З.Раҳмонзода, (1976–77 йй.) доц. Ш.У.Юлдашев, (1977–82 йй.) доц. Н.А.Анохин, (1983–88 йй.) проф. Э.Д.Хайкин, (1988–95 йй.) проф. М.Т.Балабеков, (1995-96 йй.) доц. У.П.Умурзаков, (1996–99 йй.) доц. Х.Н.Ибрагимов, (1999 – 2016 йй.) доц. Х.И.Туркменов, (2016-2017 йй.) доц. З.Т.Жумаев раҳбарлик қилган. Материаллар технологияси, амалий механика ва стандартлаштириш кафедраси 2016 йилдан Умумтехник фанлар кафедраси деб номланди. Ҳозирги кунда кафедрага доц. Х.И.Туркменов раҳбарлик қилиб келмоқда. Сўнгги 2 йилда кафедрада 3 та дарслик, ўқув қўлланма, 100 та илмий мақолалар, хорижий ва республика журналларида чоп этилган ҳамда 15 та патент олинган. Кафедранинг ривожи ва тараққиётида доц. В.Д.Авагимов, доц. А.Г.Кошевников, проф. М.А.Левитин, академик Ш.У.Юлдашев, проф. Ғ.Ш.Зокиров, доц. Н.А.Анохин, проф. Э.Д.Хайкин, проф. М.Т. Балабеков, проф. У.П.Умурзаковлар катта ҳисса қўшганлар. Кафедрада иқтидорли талабаларнинг «Ёш механик» тўгараги ташкил этилган. Талабалар томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида 100 тадан ортиқ мақола нашр этилган, республика фан олимпиадаларида талабалар совриндор ўринларни эгаллаб келмоқда. Кафедрага 2018-2020 ўқув йилида 8 та замонавий лаборатория стендлари ўрнатилди. Уларда «Машина деталлари ва лойиҳалаш асослари» фанидан 30 дан ортиқ лаборатория ишларини бажариш имкониятлари мавжуд. Кафедрада таълим, фан ва ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграцияга катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда кафедрада Челябинск ва Амурдаги Комсомольск давлат техника университетлари билан ҳамкорликда илмий ва илмий-методик ишлар олиб борилмоқда. «Ўзстандарт» агентлиги «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» илмий-тадкикот институти, Турин политехника институтининг Тошкент филиали, «Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи» ОАЖ, «Тошкент қувур заводи» ҚК, Тошкент давлат техника университети (ТДТУ), Тошкент Давлат аграр университети (ТашДАУ), «БМКБ Агромаш» корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хозирги кунда кафедрада Хитой Халқ Республикасининг Анхуи университтетидан Кимсанов Шохижахон ва Жанубий Кореянинг Sun Moon университетидан Аманов Авазлар ўриндош сифатида ишлаб келмоқда.

Қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш fakulteti Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар